“Иқтисодий хавфсизлик” номли дарслик тайёрланди
Тошкент молия институти “Иқтисодий хавфсизлик” кафедраси “Иқтисодий хавфсизлик” кафедраси катта ўқитувчиси Умарова Малика Неъматжановна томонидан “Иқтисодий хавфсизлик” номли ўқув қўлланмаси нашр этилди.
Иқтисодий хавфсизлик бу мамлакат иқтисодиётининг асосий ҳимоя тизими бўлиб, бу тизим давлатни ташқи ва ички иқтисодий хавф-хатарларни кўра билиш ва шу хатарлардан ҳимояланиш йўлларини ўрганади. Иқтисодий хавфсизлик ривожланаётган ёки ривожланмаган, умуман давлатнинг қанақа ҳолатдалигига қарамасдан ҳар бир давлатнинг барқарорлиги, иқтисодий ўсишини ҳимоялаши учун энг муҳим тизим ҳисобланади. Иқтисодий хавфсизлик миллий иқтисодиёт даражасида макроиқтисодий категория ва муайян мамлакат миллий иқтисодиётини тавсифлайди, бозор тизимида хатар борлигидан ва бундан ҳатто миллий иқтисодиёт ҳам холи бўлмаслигини, ундан сақланиш зарурлигини билдиради.
Ўқув қўлланма 5232400-Иқтисодий хавфсизлик таълим йўналиши талабалари, магистрантлар, тадқиқотчилар, ўқитувчилар ва иқтисодиёт илмига қизиқувчилар учун мўлжаланган.