Инновацион ёндашув асосида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция

Инновацион ёндашув асосида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция

АХБОРОТ ХАТИ

Тошкент молия институти, Қозон Федерал университети (Россия), Полоцк давлат университети (Белоруссия), Байнери университетлари (Малайзия) билан ҳамкорликда 2022 йил 16 сентябр куни “Инновацион ёндашув асосида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш” мавзусидаги халқаро конференция ўтказилади.

Конференциянинг йўналишлари:

1. Ўзбекистонда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этишнинг ўзига хос хусусиятлари ва уларда инновацион усулларни қўллаш.

2. Аудиторлик фаолиятида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларидан фойдаланишнинг устивор масалалари.

3. Иқтисодий таҳлилнинг ахборот манбаларини шакллантиришда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ўрни.

4. Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ва аудит тизимини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида такомиллаштириш.

6. Давлат секторида бюджет ҳисоби ва ички аудит тизимини халқаро стандартларга уйғунлаштириш.
Анжуманга тақдим этиладиган материалларга талаблар:

− тақдим этиладиган материаллар анжуман илмий йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, илмий-амалий тавсияларни ўз ичига қамраб олган ҳолда, имловий хатоларсиз, муаллиф анкетаси тўлдирилган ҳолда тақдим этилиши лозим;

− материаллар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин;

− маъруза тезислари матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ўлчамда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб расмийлаштирилади. Юқори қисмда ўртада мақоланинг номи, 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг тўлиқ фамилияси, исми ва шарифи, илмий даражаси ва унвони, лавозими, ташкилот номи, электрон манзили ёзилади.Сўнгра, 1,0 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,0 интервалли қаторларда ёзилади. Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегель катталигида, 3 бетдан кам бўлмаган ҳажмда бўлиши талаб этилади;

Материалнинг тузилиши:

1. Тадқиқот мавзусининг долзарблиги;

2. Тадқиқот мавзусидаги мавжуд муаммолар;

3. Муаммони ҳал қилиш усуллари;

4. Илмий асосланган таклиф ва тавсиялар;

5. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

Асосий саналар:

Мақолаларни қабул қилиш – 2022 йил 20 августгача;

Мақола қабул қилинганлигини тасдиқлаш – 2022 йил 25 августгача;

Конференцияни ўтказиш – 2022 йил 16 сентябр.

Тақдим этиладиган материаллар анжуманнинг қайси илмий йўналишига мўлжалланганлиги аниқ кўрсатилиши зарур. Материалда келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва плагиатдан ҳолилигига муаллифнинг шахсан ўзи масъул ҳисобланади. Ташкилий қўмита юборилган материалларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга. Анжуман мавзусига мос бўлмаган, тегишли талабларга жавоб бермайдиган, илмий-амалий тавсияга эга бўлмаган ва кечикиб топширилган материаллар тўпламга киритилмайди ва муаллифга қайтарилмайди;

Анжуманга материалларни тақдим этиш муддати. Анжуманда қатнашиш учун талабгорлар 2022 йил 20 августгача белгиланган тартибда материалларни ва анкетани қуйида кўрсатилган электрон манзилга жўнатишлари лозим.

Мурожаат учун манзил. 100000 Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси 60А, Тошкент молия институти (ТМИ), “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультети биноси 1-қават, “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси.

Масъул: Очилов Илёс Келдиёрович, ТМИ “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси доценти, тел.: (8371)-235-37-46; моб.: +99894-657-24-71. e-mail: ilyos0471@mail.ru,

Халилов Шерзод Ахматович, ТМИ “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси доценти моб.:+998938717000.

Мирсадикова Дилобар Дилшодовна ТМИ “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси ўқитувчиси моб.: +998909086876.

Материалларнинг электрон варианти қуйидаги манзилларга юборилиши мумкин:

e-mail: conference-accounting-2022@mail.ru

Telegram: https://t.me/+4dA_d4TpIPxkNjdi

Хат мавзусида “Анжуман учун тезис” деб ёзилиши керак.

Анжуман ўтказиш шакли: бевосита ва сиртқи.

10:00 / 2022-08-05
Success helper
Success warning