DSc – Мавланов Нормўмин Нормаматович 6.01.2023
2023 йил 6 январь соат 14-00 да Тошкент молия институти ректорат биносининг 2-қават кичик анжуманлар залида Тошкент молия институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.I.17.01 рақамли Илмий кенгаш мажлисида 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” ихтисослиги бўйича фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун Мавланов Нормўмин Нормаматовичнинг “Хўжалик юритувчи субъектларнинг кредитга лаёқатлилиги таҳлили методологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертaция ҳимояси бўлиб ўтади.