“МОЛИЯВИЙ МЕНЕЖМЕНТ” НОМЛИ ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИК ТАЙЁРЛАНДИ
Тошкент молия институтининг “Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар” кафедраси профессори DSc. О.Н.Хамдамов ва “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факултети декани PhD, доцент Р.Б.Саидовнинг «Молиявий менежмент» фанидан электрон дарслиги нашр этилди.
Электрон дарслик 60410400-Молия ва молиявий технологиялар,
60410500-Банк иши ва аудити ва 60410100- Бухгалтерия ҳисоби ва аудити мутахассисликлари учун мўлжалланган ва замонавий меҳнат бозорининг талабларига асосланади. Электрон дарслик мантиқан тузилган ва “Молиявий менежмент” фанини ўрганиш учун ўқув материалларининг бутун спектрини қамраб олади.
Дарслик молиявий менежментнинг иқтисодий моҳияти, ривожланиш босқичлари, концептуал асослари, молиявий менежментнинг функция ва вазифалари, акциядорлик жамиятларида молиявий менежментни ташкил этиш механизми ва ташкилий хусусиятлари, мазкур йўналишда хорижий давлатларнинг тажрибалари, молиявий менежментнинг математик асослари ва акциядорлик жамиятлари амалиётига жорий этишнинг асосий жиҳатлари, молиявий режалаштириш ва бюджетлаштириш, корхона пул оқимларини бошқариш, капитал ва молиявий таъминот жараёнларини бошқариш, акциядорлик жамиятларида инвестицион фаолиятни бошқариш ва инвестицион лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш усуллари, молиявий рискларни баҳолаш ва бошқариш, харажатларни бошқариш, актсиядорлик жамиятларида инқирозга қарши молиявий бошқарувни ташкил этиш, банкротлик амалиёти ва унинг ташкилий хусусиятлари ҳамда акциядорлик жамиятларида таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш жараёнларини бошқариш каби мавзуларга бағишланган.
Электрон дарслик маърузалар курси, назорат саволлари, ўз-ўзини текшириш тестлари, глоссарий ва адабиётлар рўйхатидан иборат.
Электрон дарслик талабаларнинг мустақил ишлаши, шунингдек, ўқитувчиларга маъруза ва амалий машғулотлар ўтказишда ёрдам бериш учун мўлжалланган.