PhD Аскарова Дилором Хожимуратовна
2022 йил 13 декабрь соат 16-00 да Тошкент молия институти Ректорат биносининг 2-қават (209) кичик анжуманлар залида Тошкент молия институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.I.17.01 рақамли Илмий кенгаш мажлисида 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун Аскарова Дилором Хожимуратовнанинг “Алоқа соҳаси корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертaция ҳимояси бўлиб ўтади.