«Государственные финансы» инновацион wэб-дарслиги тайёрланди

«Государственные финансы» инновацион wэб-дарслиги тайёрланди

 

«Молия» кафедраси профессор-ўқитувчилари профессор Жиянова Наргиза Эсанбаевна ва доцент Ташматова Рано Гаибовна томонидан электрон дарсликнинг янги модернизациялашган шакли бўлган «Государственные финансы» номли рус тилида инновацион wэб-дарслик тайёрланди. Инновацион wэб-дарслик 60410400 – «Молия ва молиявий технологиялар» бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган бўлиб, фаннинг ўқув режалари, фан дастури ва силлабусга мувофиқ равишда таёрланган.
«Государственные финансы» инновацион wэб-дарслиги замонавий информацион-коммуникацион технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда тайёрланган бўлиб, дарсликдан турли қурилмалар (мобил телефон, ноутбук, компьютер) ёрдамида фойдаланиш мумкин.
        «Государственные финансы» инновацион wэб-дарсликда давлат молиясининг моҳияти ва аҳамияти, давлат молияси назариялари, ҳуқуқий асослари, давлат молиявий сиёсати ва давлат молиясини бошқариш, давлат буджети, давлатнинг мақсадли ва буджетдан ташқари фондлари, давлат кредити ва давлат қарзини бошқариш, маҳаллий молия ва маҳаллий буджет, давлат корхоналари молияси, давлат молиясининг иқтисодиётни, жамиятни ижтимоий ривожлантиришдаги ўрни ва аҳамияти, шунингдек, давлат молиясининг инвестиция жараёнларига таъсири, давлат молия тизимидаги ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот, Ўзбекистон Республикасида давлат молия тизимидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишлари юзасидан назарий ва амалий жиҳатлари келтириб ўтилган. Инновацион wэб-дарсликда билимларни мустаҳкам эгаллаш учун тақдимотлар, амалий топшириқлар, назорат саволлари, кейслар, тестлар мавжуд.
         «Государственные финансы» инновацион wэб-дарслиги давлат молияси соҳасида зарур билим ва кўникмаларга эга бўлган замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали мутахассисларни таёрлашда муҳим аҳамият касб этади.

22:05 / 2023-12-20
Success helper
Success warning