«Халқаро валюта-кредит муносабатлари назарияси» дарслиги чоп этилди
Тошкент молия институти «Халқаро молия-кредит» кафедраси мудири, и.ф.д., профессор Ж.Х. Атаниязовнинг «Халқаро валюта-кредит муносабатлари назарияси» дарслиги чоп этилди.
Дарсликда «Халқаро валюта-кредит муносабатлари назарияси» фанига тегишли бўлган асосий масалалар қисқа ва тушунарли тилда баён этилган.
Ушбу дарсликда жаҳон хўжалиги: ривожланиш тенденциялари ва уларни халқаро валюта-кредит ва молия муносабатларига таъсири, халқаро валюта муносабатлари ва валюта тизими, жаҳон валюта тизимининг эволюцияси, унинг инқирозлари ҳамда замонавий жаҳон валюта тизимини ислоҳ қилиш йўналишлар, мамлакат тўлов баланси ва уни бошқариш усуллари, халқаро валюта муносабатларини тартибга солиш йўллари, валюта сиёсатининг моҳияти ва асосий шакллари, халқаро ҳисоб-китоблар ва уларни амалга ошириш, халқаро кредит муносабатлари, жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви шароитида жаҳон молия бозори ва молиявий тартибга солиш, жаҳон валюта-кредит ва молия институтлари фаолияти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро валюта-кредит ва молиявий муносабатлари каби масалалар ёритилган.
Дарслик олий ўқув юртларининг иқтисодий йўналиш ва мутахассисликларда таҳсил олаётган талабаларга, илмий изланувчиларга ҳамда мазкур фанни ўқитадиган профессор-ўқитувчиларга мўлжалланган.