"Амалий аудит" номли электрон дарслик тайёрланди

"Амалий аудит" номли электрон дарслик тайёрланди

 

Тошкент молия институтининг “Аудит” кафедраси профессор-ўқитувчилари И.Н.Кузиэв, Н.Ш.Абдиэва, И.Т.Ешпанов, Ш.М.Хошимова томонидан «Амалий аудит» фанидан электрон дарслиги нашр этилди.

 

Электрон дарслик 70410101 – Бухгалтерия ҳисоби (соҳалар ва тармоқлар бўйича), 70410102 - Аудит (соҳалар ва тармоқлар бўйича) магистратура мутахассисликлари учун мўлжалланган ва замонавий меҳнат бозорининг талабларига асосланади. Электрон дарслик мантиқан тузилган ва “Амалий аудит” фанини ўрганиш учун ўқув материалларининг бутун спектрини қамраб олади.

Дарслик “Амалий аудит” фанининг предмети ва методи, бюджет ташкилотларида сметаларни тузиш ва ижроси ҳисобининг назорати, асосий воситалар ва номоддий активлар назорати, товар моддий захиралар назорати, молиявий активлар назорати, турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашувлар назорати, ходимлар ва стипендия олувчилар билан ҳисоблашувлар бўйича назорат ва тафтиш ўтказиш, молиявий натижалар назорати, молиявий ҳисоботлар назорати, молия органи ва ғазначиликда бюджет назоратни ташкил қилиш, бюджетларни тузиш ва тасдиқлашнинг назорати, бюджет даромадлари назорати, бюджет харажатлари назорати, давлат бюджети ижроси ҳисоботлари назорати каби мавзуларга бағишланган.

Электрон дарслик маърузалар курси, назорат саволлари, ўз-ўзини текшириш тестлари, глоссарий ва адабиётлар рўйхатидан иборат.

Электрон дарслик талабаларнинг мустақил ишлаши, шунингдек, ўқитувчиларга маъруза ва амалий машғулотлар ўтказишда ёрдам бериш учун мўлжалланган.

13:37 / 2023-12-21
Success helper
Success warning