“Иқтисодий таҳлил” номли электрон дарслик чоп этилди
Тошкент молия институти “Иқтисодий таҳлил” кафедраси профессори в.б. Мавланов Нормўмин Нормаматовичнинг “Иқтисодий таҳлил” номли электрон дарслиги чоп этилди.
Мазкур электрон дарслик хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти, унинг самарадорлиги, молиявий аҳволи ва натижавийлиги, уларнинг пул ишлаб топиш ва капитални ўстириш имкониятларини аниқлаш, муҳим ахборотлар оқимини шакллантириш орқали иқтисодий таҳлил этиш билан хўжалик юритувчи субъектларда иқтисодий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш, активлар ва уларнинг келгусидаги кўпайиши, капитали ва унинг ўсиши, мажбуриятларининг ҳолати, молиявий натижаси ва рентабеллиги, пул оқимлари ва уларнинг кутилишлари, бошқарувнинг барча объектлари бўйича ахборотларни чуқур қайта ишлаш орқали фаолиятни мақсадли йўлга қўйиш имконини беради.
Электрон дарслик олий таълим муассасаларининг барча бакалавриат таълим йўналиши талабалари ва иқтисодий таълим йўналишлари мавжуд олий таълим муассасаларининг талабалари, магистрантлари, бухгалтерлар ва илмий изланувчиларга мўлжалланган.