“ИҚТИСОДЧИЛАР УЧУН МАТЕМАТИКА. 1-МОДУЛ (АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР УЧУН МИСОЛ ВА МАСАЛАЛАР ТЎПЛАМИ)” НОМЛИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА ЧОП ЭТИЛДИ
Тошкент молия институти “Олий ва амалий математика” кафедраси катта ўқитувчиси Ҳ.А.Джуманиязова томонидан тайёрланган “Иқтисодчилар учун математика. 1-модул (амалий машғулотлар учун мисол ва масалалар тўплами)” номли ўқув қўлланмаси чоп этилди.
Замонавий етук иқтисодчиларни тайёрлашда математик усулларни ўқитиш, бўлажак иқтисодчиларга иқтисодий математик моделлар тузиш ва оптимал ечимлар топишда бевосита ёрдам беради. Шу сабабли, ҳам иқтисодчи кадрларни математик усуллар билан таништириш ва бу усулларни қўллай билишга ўргатиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Мазкур ўқув қўлланма ўз ичига малакали иқтисодчилар тайёрлаш учун зарур бўлган математиканинг чизиқли алгебра қисмига доир барча мавзуларни қамраб олган. Масалан, матрицалар бўлими статистик маълумотларни кичик ҳажмда тўплашга бўлса, тенгламалар системаси иқтисодий жараён динамикасини ўрганишда ва чизиқли моделлаштириш масалаларининг оптимал ечимларини топишда керак бўлади. Ўқув қўлланма чизиқли алгебранинг иқтисодий татбиқига доир амалий масалалар атрофлича ўрганилиб, талабаларга иқтисодий масалаларнинг ечимларини таҳлили тўғрисида тўлиқ маълумот бериши мумкин бўлган мисоллар келтирилган.