“Молия бозори ва биржа иши” дарслик чоп этилди

“Молия бозори ва биржа иши” дарслик чоп этилди

 

“Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари С.Элмирзаев, Ф.Мухамедов, Д.Абдикаримова, А.Каримовлар томонидан “Молия бозори ва биржа иши” фанидан “Молия бозори ва биржа иши” номли дарслик чоп этилди.

 

Мазкур дарсликда молия бозорининг назарий асослари, пул бозори, облигациялар бозори, акциялар бозори, ипотека қимматли қоғозлари бозори, ҳосилавий қимматли қоғозлар бозори, хорижий валюталар ва криптовалюталар бозори, қимматбаҳо металлар бозори, молия бозори таҳлили, молия бозори рисклари ва портфелни бошқариш, фонд бозори ва унинг фаолият механизми, молия бозорида бошқа молия институтлари иштироки, молия бозорини тартибга солиш, биржалар ва уларнинг назарий асослари ва ривожланиши, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг фаолияти, савдо платформалари ва аъзолари, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси фаолияти механизми, хорижий мамлакатларда товар биржалари фаолият механизми, қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларни ҳисобга олиш. қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, фонд биржаси, унинг ташкил топиши, таркибий тузилмаси ва фаолиятининг ҳуқуқий-меъёрий асослари, фонд биржанинг фаолият механизми, фонд биржа индекслари, биржа аукциони ва таҳлил турлари, хорижий мамлакатлар фонд биржалари фаолияти ва листинг талаблари, валюта биржалари фаолияти, хорижий мамлакатлар валюта биржалари кабилар ёритиб берилган.

Дарсликда мавзуларнинг назарий жиҳатлари атрофлича ёритилиши билан бирга, амалий машғулотлар бўйича назорат саволлари, талабаларни фикрлашга ундовчи алоҳида топшириқлар, тест саволлари, масалалар ҳам дастурда келтирилган. Бунда асосий эътибор талабанинг мустақил ишлашига қаратилган.

Мавзулар ёритилишида молия бозорининг миллий амалиёти билан бирга, ривожланган давлатлар тажрибаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилганлигини қайд этиб ўтиш лозим. Шунингдек мустақил таълимни самарали ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Дарслик “Молия”, “Касбий таълим (Молия)”, “Банк иши”, “Касбий таълим (Банк иши)”, “Солиқлар ва солиққа тортиш”, “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”, “Суғурта иши”, “Пенсия иши”, “Баҳолаш иши”, “Давлат бюджети ғазна ижроси”, “Корпоратив молия”, “Биржа иши” йўналишлари учун мўлжалланган бўлиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланган “Молия бозори ва биржа иши” фани ўқув дастури асосида ёзилган.

15:40 / 2023-12-20
Success helper
Success warning