“Менежмент асослари” номли электрон  дарслик чоп этилди

“Менежмент асослари” номли электрон  дарслик чоп этилди

 

Тошкент молия институти “Менежмент ва маркетинг” кафедраси мудири, и.ф.д., профессор Ш.А.Аллаяров томонидан “Менежмент асослари” номли электрон  дарслиги чоп этилди.

 

     “Менежмент асослари” фанидан тайёрлаган электрон дарслик иқтисодиёт йўналишидаги техникумлар учун таълим олаётган талабалар (ўқувчилар) учун мўлжалланган бўлиб, ўқув режа ва  ўқув дастури асосида тузилган.

    Унинг асосий мақсади бозор иқтисодиёти шароитида  менежмент асосларининг асосий жиҳатларини қамраб олган ҳолда, талабаларга билим бериш сифатини янада оширишдир. Ўқув қўлланмада 13 та мавзу очиб берилган бўлиб, уларнинг асосий қисми сифатида менежмент асослари, менежмент асослари тизими, менежмент уларнинг қонуниятлари ва тамойилларини ўрганади.

    Ушбу ўқув қўлланмани  тайёрлашда  мамлакатимиз ва хорижда чоп этилган ўқув ва илмий адабиётлардан, муаллифларнинг педагогик тажрибалари натижаларидан унумли фойдаланилган.

17:10 / 2023-12-20
Success helper
Success warning