“Молия бозори ва молиявий технологиялар” оъқув қоълланма чоп этилди
“Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари С.Элмирзаев, Н.Шавкатов, Н.Шеркузиэва, А.Каримов, Д.Абдурахимова, С.Омоновлар томонидан “Молия бозори ва молиявий технологиялар” фанидан “Молия бозори ва молиявий технологиялар” номли ўқув қўлланма чоп этилди.
Мазкур ўқув қўлланмада молия бозори ва молиявий технологияларнинг назарий асос-лари, молия бозорининг моҳияти, молия бозори инструментлари таснифи ва тавсифи, улуш ва қарз муносабатларини ифодаловчи қимматли қоғозлар, ҳосилавий қимматли қоғозлар бозори, молия бозорида инвестиция институтлари фаолияти, молия бозорида эмитентлар ва инвесторлар фаолияти, қимматли қоғозлар бозорида акциядорлик жамиятларининг вазифалари, тижорат банкларининг молия бозоридаги вазифалари, молия бозорида фонд биржалари фаолияти, фонд биржалари индекслари, молия бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш асослари, молия бозорида инвестициялар ҳаракати ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш хусусиятлари ва уларни жорий этиш кабилар ёритиб берилган.