“Молия бозори ва молиявий технологиялар” дарслик чоп этилди

“Молия бозори ва молиявий технологиялар” дарслик чоп этилди

 

“Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари С.Элмирзаев, Н.Шавкатов, Н.Шеркузиэва, А.Каримов, Д.Абдурахимова, С.Омоновлар томонидан “Молия бозори ва молиявий технологиялар” фанидан “Молия бозори ва молиявий технологиялар” номли дарслик чоп этилди.

 

Китоб ҳақида маълумот: Мазкур дарсликда молия бозор ва молиявий технологияларнинг назарий асослари, пул бозори, облигациялар бозори, акциялар бозори, ипотека қимматли қоғозлари бозори, ҳосилавий қимматли қоғозлар бозори, хорижий валюталар ва криптовалюталар бозори, қимматбаҳо металлар бозори, молия бозори таҳлили, молия бозори рисклари ва портфелни бошқариш, фонд бозори ва унинг фаолият механизми, молия бозорида бошқа молия институтлари иштироки, молия бозорини тартибга солиш, молиявий технологиялар моҳияти: юзага келиш шарт-шароитлари ва ривожланиш истиқболлари, рақамли иқтисодиётда молиявий технологиялар роли, молия бозорида интеллектуал тизимлар, робо-маслаҳатчилар (робо-адвисорс), муқобил молиялаштириш ва кроудфандинг, молиявий ташкилотларда молиявий технологиялар хусусиятлари ва уларни жорий этиш кабилар ёритиб берилган.

Дарсликда мавзуларнинг назарий жиҳатлари атрофлича ёритилиши билан бирга, амалий машғулотлар бўйича назорат саволлари, талабаларни фикрлашга ундовчи алоҳида топшириқлар, тест саволлари, масалалар ҳам дастурда келтирилган. Бунда асосий эътибор талабанинг мустақил ишлашига қаратилган.

Мавзулар ёритилишида молия бозорининг миллий амалиёти билан бирга, ривожланган давлатлар тажрибаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилганлигини қайд этиб ўтиш лозим. Шунингдек мустақил таълимни самарали ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Дарслик молия, банк иши, солиқлар ва солиққа тортиш, бухгалтерия иши ва аудит, суғурта иши, баҳолаш иши, давлат бюджетининг ғазна ижроси, инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш, электрон тижорат, банк ҳисоби ва аудит, бюджет ҳисоби ва назорати, халқаро валюта кредит муносабатлари, пенсия иши йўналиши бакалавриат талабалари учун мўлжалланган бўлиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланган “Молия бозори ва молиявий технологиялар” фани ўқув дастури асосида ёзилган.

15:31 / 2023-12-20
Success helper
Success warning