«Рус тили» фанидан электрон дарслик нашр этилди

«Рус тили» фанидан электрон дарслик нашр этилди

 

Тошкент молия институтининг “Ўзбек ва рус тиллари” кафедраси мудири п.ф.н., доцент Н.Х.Юнусованинг «Рус тили» фанидан электрон дарслиги нашр этилди.

 

Электрон дарслик институтнинг модуль тизимида 1-курс бакалавриатнинг барча таълим йўналишларида таҳсил оладиган талабаларга “Рус тили” фанидан амалий машғулотларни ўтказиш учун мўлжалланган. Дарсликнинг асосий мақсади талабаларга рус тилида ўз мутахассислиги бўйича матнни ўқишга, турли мазмундаги матнни такрорлаб ўргатиш, илмий матнни структуравий-семантик таҳлил қилиш бўйича амалий кўникмаларни ривожлантириш ва унинг асосида мустақил фикрлашни ёзма ва оғзаки шаклда ривожлантиришдан иборат. Дарслик рус тилини иккинчи тил сифатида ўрганаётган иқтисодиёт йўналиши талабалари учун тайёрланган. Ҳар бир машғулотда қисқача назарий маълумот, амалий ҳисоб-китоблар ва назорат саволлари мавжуд.

Дарслик “Рус тили” фанининг предмети ва методи, бухгалтерия, Ўзбекистон иқтисодиёти, банкнинг келиб чиқиши, марказий банк, суғурта, молия тизими, аудит, илмий матн услубияти, давлат бюджетининг даромадлари каби мавзуларга бағишланган.

Электрон дарслик матн ва вазифалар, гаплар, амалий машғулотлар ва мустақил таълимдан иборат.

Электрон дарсликдан талабалар мустақил ишлаш учун, ўқитувчилар  амалий машғулотлар ўтказишда фойдаланишлари мумкин.

16:42 / 2023-12-20
Success helper
Success warning