«Стратегик бошқарув» фанидан электрон дарслик нашр этилди
Тошкент молия институтининг “Менежмент ва маркетинг” кафедраси профессори Д.Ж.Жалолованинг «Стратегик бошқарув» фанидан электрон дарслиги нашр этилди.
Электрон дарслик 70411201-“Менежмент” (тармоқлар ва соҳалар бўйича) магистратура мутахассислиги учун мўлжалланган ва замонавий меҳнат бозорининг талабларига асосланади. Электрон дарслик мантиқан тузилган ва “Стратегик бошқарув” фанини ўрганиш учун ўқув материалларининг бутун спектрини қамраб олади.
Дарслик “Стратегик бошқарув” фанининг предмети ва методи,корхонанинг ички ва ташқи муҳитларини таҳлил қилиш моделлари, стратегияни бажариш бўйича асосий вазифалар, стратегияга мос йўналишларини белгилаш, корхонада стратегияни қувватловчи ишчанлик муҳитини яратиш, стратегик бошқариш самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш услубиятлари тўғрисида тасаввурга эга бўлади.
Электрон дарслик маърузалар курси, назорат саволлари, ўз-ўзини текшириш тестлари, глоссарий ва адабиётлар рўйхатидан иборат.
Электрон дарслик талабаларнинг мустақил ишлаши, шунингдек, ўқитувчиларга маъруза ва амалий машғулотлар ўтказишда ёрдам бериш учун мўлжалланган.