“Солиқ маъмурчилиги” фанидан тайёрланган электрон дарслик
Тошкент молия институти “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси доценти Бердиева Угулой Абдурахмановна томонидан “Солиқ маъмурчилиги” фанидан тайёрланган электрон дарслик олий таълим муассасаларида 60410200 - Солиқлар ва солиққа тортиш (фаолият турлари бўйича) бакалавриат таълим йўналишида таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган.
Мазкур электрон дарслик 14 та мавзуни қамраб олган. Улар таркибида “Солиқ маъмурчилиги фанининг моҳияти, мақсади ва вазифалари”, “Солиқ маъмурчилиги тизимининг ташкилий ва ҳуқуқий асослари”, “Солиқ маъмурчилигини амалга оширишда Давлат солиқ хизмати органларининг ўрни”, “Солиқ тўловчилар ва солиқ объектларини ҳисобга олиш тизими“, “Солиқ идораларида солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳисобининг юритилиши”, ”Солиқ мажбуриятини бажарилиши.Солиқ қарзини ундириш механизми ва уни такомиллаштириш”, “Солиқ назорати. Камерал солиқ текшируви, уни ташкил қилиш ва ўтказиш механизми”, “Солиқ текширувлари. Давлат солиқ органлари амалга ошириладиган назорат тадбирлари”, “Солиқ текшируви. Солиқ текширувини ташкил қилиш”, “Солиқ текширувини ўтказиш тартиби”, “Солиқ текшируви натижаларини расмийлаштирилиши ва уни кўриб чиқиш тартиби”, “Солиққа оид хуқуқбузарлик учун жавобгарлик чоралари”, ”Давлат солиқ хизмати органларида жорий этилган дастурий маҳсуллар ҳамда солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган давлат хизматлар”, “Солиқ маъмурчилиги амалга оширишда илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси” каби мавзулар кўриб чиқилган.
Электрон дарслик олий ўқув юртларининг 60410200 - Солиқлар ва солиққа тортиш (фаолият турлари бўйича) бакалавриат таълим юналишида таълим олаётган талабаларига, илмий изланувчиларга ҳамда мазкур фанни ўқитадиган профессор-ўқитувчиларга мўлжалланган.