Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг махсус стипендиясига танлов эълон қилинади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг махсус стипендиясига танлов эълон қилинади

Танловда банк иши, иқтисодиёт, банкларда бухгалтерия ҳисоби, макроэкономика, статистика йўналишлари бўйича бакалавриатуранинг кундузги бўлимининг сўнгги курсида (4-курсда) ҳамда магистратурада таълим олаётган талабалар танловда иштирок эта олади.
 

2022/2023 ўқув йили учун Марказий банк стипендияси 2022 йил 3 октябрдан тайинланади.


🗂Ҳужжатларни қабул қилиш муддати - 2022 йил 6 – 9-центябр, кўриб чиқиш ва танлов муддати - 12-центябр – 16-центябр.
 

Марказий банк стипендияси республика ҳудудида ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
 

Марказий банк стипендиясини тайинлаш учун қуйидаги мезонлар белгиланади:
 

✅ўқув жараёнида (сўнгги семестр натижаларига кўра) юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши;
 

✅битта хорижий тилни мукаммал билиш тавсия этилади (ИEЛТС - 6.5) сертификатига эга бўлганларга устунлик берилади; 
 

✅иқтисодиёт бўйича халқаро ёки республика олимпиадаси ғолиби ёки совриндорига устуворлик берилади.
 

Марказий банк стипендиясига талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
 

🔖маълумотнома (объективка), рангли расм;
 

🔖паспорт нусхаси;
 

🔖номзоднинг рейтинг (синов) дафтарчаси нусхаси;
 

🔖Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий давлатлар олий таълим муассасалари талабалари учун ўрнатилган тартибда фанларни ўзлаштириш бали тўғрисида маълумотнома;


🔖номзоднинг чет тилини ўзлаштирганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, илмий ишланмалари, илмий конференция ва семинарларда иштирок этган маъруза тезислари ва чоп этилган мақолалари (агар мавжуд бўлса).
 

Зарур ҳолларда ҳужжатларнинг асл нусхалари талаб этилади❗️ 
 

Барча ҳужжатлар копияси папкада (Шунингдек, ПДФ форматда, файл йиғмажилдида) Тошкент молия институти "Иқтидорли талабалар бўлими" +998 90 012 69 25 (мурожаат) топширилади.

 

Алоқа телефонлари: (71) 212-6064, 212-6044.

 

⌛️Ҳужжатларни топшириш муддати: 2022 йил 9-центябр соат 17:00 гача.

18:00 / 2022-09-05
Success helper
Success warning