ТАДБИРКОРЛАР ВА САРМОЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

ТАДБИРКОРЛАР ВА САРМОЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги “Республикада олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 563-сонли қарорида Давлат-хусусий шериклик асосида олий таълим муассасалари моддий техник базасини ривожлантиришни жадаллаштириш va талабалар турар жойларини барпо этиш белгиланган.

 

Фармон va қарорда олий таълим муассасаларининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини ўз вақтида таъминлаш мақсадида инфратузилма объектларини қуриш va улардан фойдаланишни tashkil этиш ишларига хусусий инвестицияларни жалб қилиш кўзда тутилган.

 

Тошкент moliya институтига хусусий ташаббускор «ШАХРУЗБEК ҲАЛИМЖОН ҚУРИЛИШ» МЧЖ tomonidan ташаббус таклифи, шу жумладан лойиҳа концепцияси тақдим этилган. Мазкур лойиҳада Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Чимбой 2 кўчаси 72 «В» уй, Тошкент moliya институти ҳудудида (0.3 гектар) ер майдонида 550 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи биносини қуриш va фаолиятини tashkil этиш режалаштирилган.

 

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида” 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ-537-сон Қонунига va Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон қарорига мувофиқ мазкур лойиҳанинг концепцияси Тошкент moliya институти tomonidan жорий йилнинг 4 октябрида тасдиқланган.

 

Тошкент moliya институти талабаларини замонавий шинам турар жой билан таъминлаш режалаштирилган.

 

Ушбу лойиҳани амалга оширишда манфаатдор томонлар қизиқиш билдириш uchun сўров va таклифларини 2022 йил 20 ноябргача топширишлари лозим.

 

Қизиқиш билдириш uchun сўров формаси

Лойиҳа концепцияси

Лойиҳа ҳақида маълумот

 

Қизиқиш билдириш uchun сўров va тендерлар (таклифлар) қуйидаги манзилларда қабул қилинади:

 

  1. Олий va ўрта махсус таълим вазирлиги манзили: 100095 Тошкент шаҳри, 2-Чимбой кўчаси, 96-уй, Э-маил: devonxona@edu.uzedu@exat.uz, веб-сайт: edu.uz, Телефон рақами: +99871 246 04 27

  2. Тошкент moliya институти манзили: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Чимбой 2 кўчаси 72 «В» уй, Э-маил: devonxona@tfi.uz, веб-сайт: https://tfi.uz Телефон рақами: +99871 234-46-26, факс: +99871 234-11-48.

  3. Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Sh.Rashidov шоҳ кўчаси 16-уй,  Э-маил: pppinfo@ppp.mf.uzAbduvoxidX@ppp.mf.uz, Тел: 71-203-03-07 (708). (Эслатма! Электрон юбориладиган файл ёки файлларнинг ҳажми 10 МБдан ортиқ бўлмаслиги лозим. Шу муносабат билан файлларни ихчамлаштирган 10 МБ дан ортиқ бўлмаган ҳолда юборишингиз сўралади ёки қоғоз шаклида тақдим этишингиз мумкин).

 

“ДХШ тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига биноан, қизиқиш билдириш uchun сўров va тендерлар (таклифлар) олинган тақдирда, Олий таълим вазирлиги tomonidan лойиҳанинг хусусий ташаббускори va қизиқиш билдирган учинчи томонлар иштирокида хусусий шерикни аниқлаш uchun тендер ўтказади.

 

13:50 / 2022-10-07
Success helper
Success warning