2021/2022 ўқув йилида техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар диққатига!

2021/2022 ўқув йилида техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар диққатига!

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 6-сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармони 3-бандига мувофиқ 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб техникумларда ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш якка тартибдаги "Суҳбат" орқали бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.2022 йилдаги 17-сон қарори 4-бандига асосан техникумни муваффақиятли тамомлаганлар тоифасига техникумдаги бутун ўқиш даврида ўқув семестрлари якунига кўра ўзлаштириш баҳолари “5 (аъло)” ва “4 (яхши)”, бироқ ўзлаштириш баҳоларининг камида 50 фоизи “5 (аъло)” бўлган битирувчилар киради.

Ушбу низомнинг 7-бандига мувофиқ битирувчилар 5-июлдан 25-июлга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали  онлайн рўйхатдан ўтадилар.

Низомга кўра битирувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказиладиган суҳбат жараёни 10-августдан 25-августгача ташкил этилади.

18:00 / 2022-07-13
Success helper
Success warning