Vakant ish o‘rinlariga pedagog-xodimlar ishga taklif etiladi
Институтда янги ташкил этилган қуйидаги кафедраларига 2022/2023 ўқув йили учун кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи (ассистент), ўқитувчи-стажор лавозимларига вакант иш ўринларига ишга қабул қилишга танлов эълон қилинади.
Кафедра:
✅Ахборот тизимлари ва технологиялари
✅Иқтисодий хавфсизлик
✅Умумиқтисодий фанлар (ТМИ-ПДУ қўшма факультети тасарруфида)
Танловда иштирок этиш истагини билдирган педагог-ходимлар тегишли ҳужжатларни 2022 йил 10 сентябрга қадар институт ходимлар бўлимига тақдим этишлари мумкин.
Танловда номзодларнинг илмий даража ва унвонларга эгалиги, хорижий тилларни билиш даражаси ҳамда замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланиш даражасига устуворлик қаратилади.
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри А.Темур кўчаси 60А-уй
Боғланиш:
Телефон: (8 371) 234-46-26
Факс: (8 371) 234-11-48
Почта: девонхона@tfi.uz
Ишонч телефони: (8 371) 235-77-66