«Миллатимиз буюк сиймоси»

«Миллатимиз буюк сиймоси»

2019 йил 12 апрел куни “Чет тиллари” кафедраси томонидан кафедра ҳафталиги доирасида 2-маърузалар залида Соҳибқирон Амир Темур бобомиз таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан «Миллатимиз буюк сиймоси» номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга Фалсафа фанлари доктори, профессор Самин Рахимов таклиф этилди. Улар улуғ аждодимизнинг ҳаёти ва амалга оширган ишлари хакида талабаларга қизиқарли маълумотлар бердилар. Шу билан бирга ТМИ. ахборот гуруҳи раҳбари А.Абдуллаев ва “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчилари А.Рахманов ва А.Султонанова, Чет тиллари кафедраси профессор-ўқитувчилари, Солиқлар ва суғурта факультети талабалари ҳам иштирок этдилар. Тадбир сўнгида талабалар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

19:35 / 2019-04-15
Success helper
Success warning