“Аждодлар ёди: Амир Темур ваТемурийлар тарихи”

“Аждодлар ёди: Амир Темур ваТемурийлар тарихи”

12.04.2019 куни “Касбий таълим” кафедраси ташаббуси билан Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан “Аждодлар ёди: Амир Темур ва Темурийлар тарихи” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирга таклиф этилганлар:

Мавлонов Зайниддин Носириддинович-Темурийларнинг 20-сулоласи Бобурий шаҳзода Абузаффар Сирожиддин Муҳаммад Баҳодир Шоҳ чевараси.

Л.Зойиров- Тошкент молия институти “Менежмент” факултети декани.

Ш.А.Аллаяров- “Касбий таълим” кафедраси мудири, иқтисод фанлари номзоди, дотсент.

Ш. Ғаниев- “Касбий таълим” кафедраси дотсенти.

Тадбир аввалида Амир Темурнинг ҳаёти ва жасорати ҳақида “Касбий таълим” кафедраси мудири, иқтисод фанлари номзоди, дотсент. Ш.А.Аллаяров талабаларга маълумотлар берди.

Сўнг, меҳмон Мавлонов Зайниддин Носириддинович ўз сулоласи 1857-1858 йилларда Ҳиндистонда қай аҳволда яшагани тўғрисида сўзлаб берди:

“…Ўтган эски тузум-советлар даврида биз Бобурийлар ўзимизни танитишимиз мумкин эмас эди”-дейди Зайниддин бобо. Қизил салтанат даврида Бобурийлар авлодидан ҳеч ким қолмаган, деган қарашлар юзага келган эди. Фақатгина мустақилликдан сўнг, бу сулола яшаб келаётгани маълум бўлди”.

Тадбир якунидаги савол-жавоблардан сўнг аждодларимизга бўлган фахр янада ошди десак муболаға бўлмайди.

 

15:40 / 2021-01-06
Success helper
Success warning