Рақамли иқтисодиёт шароитида инвестиция фаолияти

Рақамли иқтисодиёт шароитида инвестиция фаолияти

2021 йилнинг 5 май куни “Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедраси томонидан “Рақамли иқтисодиёт шароитида инвестиция фаолиятини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида Республика миқёсидаги илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

 

 

Анжуманда тажрибали амалиётчи мутахассислар, профессор-ўқитувчилар ва илмий изланувчилар рақамли иқтисодиёт шароитида инвестиция фаолиятини жадаллаштиришда қўшма корхоналарнинг рўли, Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилган инвестиция муҳитини янада яхшилаш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш омили сифатида молиявий технологияларнинг ўрни, мамлакатимиз инвестиция фаолиятини ривожлантиришда фонд бозорининг аҳамияти ва фаолиятни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

 

 

Ўтказилган мазкур илмий-амалий анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги ОТМ масъуллари ҳамда амалиётчи-мутахассислар иштирок этдилар.

 

 

14:37 / 2021-05-06
Success helper
Success warning