Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тарафдоримиз!

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тарафдоримиз!

 

2022 йил 6 декабрь куни институт Хотин-қизлар кенгаши ва Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультети хотин-қизлар фаоллари ташаббуси билан «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тарафдоримиз» мавзусида тадбир ташкил этилди. 
 

Унда Юнусобод туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича катта инспекторлари: капитан М.Пирматова ва Э.Сапарова, Юнусобод туман 1-сонли ФҲДЁ бўлими мудираси Г.Мўминова талабаларнинг хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг ҳар қандай шакл ва турларидан ҳимоя қилиш масалаларида ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қиладиган мазмунли маърузалари билан иштирок этдилар.






 

Тадбирда, шунингдек, «Биз зўравонликка қаршимиз» шиори остида талабалар ўртасида ўтказилган видеороликлар танлови ғолиблари эълон қилинди ҳамда уларга тантанали равишда дипломлар топширилди.

 

20:33 / 2022-12-06
Success helper
Success warning