MURAD BUILDINGS компанияси асосчиси Мурод Назаров билан “Тадбиркорлик мактаби: бизнес технологиялар” мавзусида сухбат

MURAD BUILDINGS компанияси асосчиси Мурод Назаров билан “Тадбиркорлик мактаби: бизнес технологиялар” мавзусида сухбат

 2019 йилнинг 4 ноябрь куни Тошкент молия институтида “Тадбиркорлик мактаби: бизнес технологиялар” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Семинарга MURAD BUILDINGS қурилиш-девелоперлик компанияси асосчиси Мурод Назаров таклиф қилинди. Семинар “Иқтисодиёт” кафедраси негизида фаолият кўрсатаётган “Ёш иқтисодчи” иқтидорли талабалар тўгараги режасига мувофиқ ташкил этилди. Семинарнинг асосий мақсади талабаларга бизнес технологиялар ва моделларни, ижодий ёндашув ва инноватцион ечимларни ўргатишга қаратилган. Мазкур тренинг ўқув ва информацион шаклда ўтганлиги сабабли талабаларда катта қизиқиш уйғотди.

 

 Сизнинг ҳам шу каби семинар-тренингларда иштирок этишга хоҳишингиз борми? Унда “Ёш иқтисодчи” тўгараги янги талаба-иштирочиларни тўгаракка қабул қилишга тайёр. Тўгарак фаолиятини олиб борувчи “Иқтисодиёт” кафедраси ўқитувчилари: Г.Халикулова, У.Зайнутдинова, М.Нуралиева ва О.Мамадиёровларга мурожаат этишингиз мумкин.

 

 

11:06 / 2019-11-07
Success helper
Success warning