АДОЛАТ-“ҲУҚУҚ БИЛИМДОНЛАРИ” ЖАМОАСИ
7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллигига бағишланган "Ҳуқуқ билимдонлари" кўрик танлови бўлиб ўтди.
Танловда Солиқлар ва суғурта факультетининг "Адолат элчилари", Банк иши факультетининг "Адолат", Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультетининг "Мезон", Молия факултетининг "Демократия", Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факултетининг "Аудитор" ҳамда Иқтисодиёт факультетининг "Тараққиёт" жамоалари “Таништирув”, “Савол-жавоб” ҳамда “Саҳнавий кўриниш” шартлари бўйича ўзаро беллашдилар.
Танлов якунига кўра:
1-ўринни "Адолат" жамоаси;
2-ўринни "Адолат элчилари" жамоаси;
3-ўринни эса "Демократия" жамоаси қўлга киритдилар.
Тадбир сўнгида ғолиб жамоалар институт раҳбариятининг фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.