“Конституция – фуқаролик жамияти пойдевори”
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишлаб институтимизда “Конституция – фуқаролик жамияти пойдевори” мавзусида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирга Тошкент шаҳар прокуратурасининг “Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш” бўлими бошлиғи ўринбосари, адлия кичик маслаҳатчиси Ботир ўғли Расулжон, Ўзбекистон "Адолат" СДП Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Кенгаши раиси Насиров Абдулазиз Ахматуллаевич меҳмон сифатида ташриф буюриб, “Фуқаро-жамият-давлат” ўртасидаги изчил ҳамкорликнинг ҳуқуқий ечими бўлган бош қомусимиз ҳақида сўз юритдилар.