Баркамол авлод-юрт таянчи

Баркамол авлод-юрт таянчи

Мамлакатимиз истиқлолини, у билан боғлиқ тарихий сана ва воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини чуқур англаш ва қадрлаш, ҳар томонлама муносиб нишонлаш ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётимизда алоҳида ўрин тутади. Шу сабабдан маҳалла ёшларини спортга, билим ва заковатга қизиқишини орттириш, уларни бўш вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказиш, ёш авлодни Ватан туйғуси билан ўсиши муҳим аҳамият касб этади.

 

Тошкент молия институти Яшнобод тумани Ширинобод маҳалласи билан ҳамкорликда 2021 йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда “2021-йил - Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган «Баркамол авлод-юрт таянчи» номи остида оммавий тадбир ўтказилди.

 

Институтнинг “Банк иши” кафедраси доценти Ш.Давирова ссенарияси асосида тайёрланган тадбирда кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этдилар. Тадбирда Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган викторина ҳамда стол тенниси, арқон сакраш, шашка, шахмат ва армрестлинг спорт турларидан маҳалла ўғил-қизлари ўртасида мусобақалар ўтказилди. Ҳар бир спорт турида қатнашган ўғил-қизлар ўртасида қизғин бахслар бўлиб ўтди ва ғолиблар аниқланди. Тадбирга институтнинг "Молиячи гулшани" ашулла ва рақс ансамблининг ашулалари ўзгача файз бағишлади.

 

«Баркамол авлод-юрт таянчи» номи остидаги мазкур тадбир ғолиблари ва фаол иштирокчилари Тошкент молия институти проректори Ўктам Тиловқобилович Норбоев ва “Банк иши” кафедраси мудири Акром Абдуназарович Омонов, Ширинобод маҳалласи раиси Абдуназар Зайитович Мирбаратовлар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

17:08 / 2021-06-11
Success helper
Success warning