Тошкент молия институти ҳамда Латвия табиий фанлар ва технологиялар университети ўртасида халқаро ҳамкорлик дастурлари бўйича шартнома имзоланди.
Жорий йилнинг 5октябрь санасида Латвия табиий фанлар ва технологиялар университети (Latvia University of Life Sciences and Technologies) ректори Ирина Пилвере ҳамда шу университетнинг Халқаро ҳамкорлик маркази раҳбари Волдемарс Барисс, Ташқи алоқалар кординатори Лигита Ваита, Озиқ-овқат технологиялари факултети декани Инга Cипровиcанинг Тошкент молия институтига ташрифлари натижасида халқаро ҳамкорлик дастурлари бўйича ўзаро келишув шартномаси имзоланди. Мазкур шарнома:
а)амалиётчилар алмашинуви (профессорлар, ўқитувчилар ва тадқиқотчилар);
б)талабалар алмашинуви (талабалар ва магистрантлар);
c)ўқув маълумотлари ва материаллари бўйича алмашинув;
д)даврий илмий нашрлар алмашинуви;
е)қўшма илмий-тадқиқот дастурларини ташкил этиш каби масалалар юзасидан имзоланди.