Замонавий менежмент ва бошқарув маҳорати
“Менежмент ва маркетинг” кафедраси иқтисодиёт тармоқлари билан самарали фаолият олиб бормоқда.
Сўнгги йилларда янгиланаётган Ўзбекистонимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш ва уларнинг мазмун моҳиятини кенг оммага етказиб боришда раҳбар ходимларнинг бошқарув маҳоратини замонавий менежмент тамойиллари асосида ошириб боришни тақозо этмоқда. Шу муносабат билан “Менежмент ва маркетинг” кафедраси ташаббуси билан жорий йилнинг 9-10 июль кунлари институтда АЖ “Пойтахтбанк” раҳбар ходимлари учун “Замонавий менежмент ва бошқарув маҳорати” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.