“Тармоқланган ахборот технологиялари” мавзусида Г.С.Джамаловадан очиқ дарс
Тошкент молия институти “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси катта ўқитувчиси Г.С.Джамалова томонидан 2019 йил 15 ноябрь куни III-жуфтликда Е бинонинг 101-аудиториясида “Банк иши” факултетининг БИ 51 гуруҳида “Тармоқланган ахборот технологиялари” мавзусида очиқ амалий дарс ўтказилди.
Унда талабалар билан биргаликда “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси мудири У.Якубов, кафедра педагог ходимлари, “Банк иши” факултетининг деканат ходимлари ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети “Ахборотда таълим тизими” кафедраси доценти, т.ф.н. С.Гаипназаров иштирок этдилар.
БИ-51 гуруҳ талабалари “Тармоқланган ахборот технологиялари” мавзуси бўйича маърузада ва мустақил олган билимларини тайёрлаб келган презентация ва крассвордлар, мавзу бўйича саволлар тузиб, уларни инновацион технологиялар орқали тайёрлаб, ўз билимларини аъло даражада кўрсатдилар.
Дарсда SMARTY 4D нинг ишлаш жараёнлари билан танишиб чиқилди. Мўжизакор SMARTY 4D карточкаларнинг бир қатор функциялар бажариши талабаларда катта қизиқиш уйғотди.