“Қизлар давраси” кўрик-танлови бўлиб ўтди

“Қизлар давраси” кўрик-танлови бўлиб ўтди

    Тошкент молия институтида талаба-қизлар ўртасида “Балли, қизлар!”, “Қизлар давраси”, “Институт маликаси” каби кўрик-танловларни ўтказиш кўп йиллардан бери анъанага айланиб қолган.

   Мустақиллик тенгдоши бўлган институтимизнинг 30 йиллигига бағишлаб жорий йил 17 март куни “ҚИЗЛАР ДАВРАСИ” кўрик-танловининг институт босқичи ўтказилди. Унда ўзлари таҳсил олаётган факултетлари шони-шарафини ҳимоя қилиш масъулияти зиммаларига юкланган талаба-қизларимиз ўз маҳоратлари, ижодий ишлари, ноёб истеъдодлари ва қўл меҳнати намуналарини намойиш қилиш билан бирга, тезкор саволларга тезкор жавоб бериш билан эгаллаётган мутахассисликлари бўйича билимлари ва зукколикларини кўрсатдилар.

    Иштирокчиларнинг чиқишлари малакали ва талабчан Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Танловнинг барча иштирокчилари фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбирда иштирок этган Тошкент шаҳар Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази мутахассислари эса талаба-қизларга аёллар тадбиркорлигини йўлга қўйиш учун имтиёзли банк кредитларини олиш имконини берувчи махсус сертификатлар топширдилар.

 

Кўрик-танлов натижалари эса қуйидагича бўлди:

Усмонова Дурдона Шухрат қизи - Банк иши факультети – “Институт маликаси” номинацияси бўйича;

Боймуродова Лобар Турсунбой қизи - Бюджет ҳисоби ва Ғазначилик факультети – “Энг зукко қиз” номинацияси бўйича;

Нормуҳаммедова Мадина Ботир қизи - Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультети – “Энг истеъдодли қиз” номинацияси бўйича;

Жўраева Ойбону Боли қизи - Солиқлар ва суғурта факультети – “Энг маҳоратли қиз” номинацияси бўйича;

Азамова Нигина Ўктам қизи - Молия факультети – “Энг ижодкор қиз” номинацияси бўйича;

Расулова Робия Эркин қизи –Иқтисодиёт факультети – “Энг ибратли қиз” номинацияси бўйича;

Тожибоева Ирода Жуманазар қизи - ТМИ-ПДУ қўшма факультети – “Энг латофатли қиз” номинацияси бўйича танлов ғолиби бўлдилар.

 

Барча иштирокчиларни ва уларнинг устозларини ушбу ютуқлар билан табриклаймиз, уларнинг ўқиш ва ишларида улкан зафарлар тилаймиз.

 

 

 

11:53 / 2021-03-18
Success helper
Success warning