Чехиялик профессор Жозеф Михаш ташрифи
Жорий йилнинг 19-ноябрь куни "Олий математика, статистика ва эконометрика" кафедраси ташаббуси билан Чехиялик профессор Жозеф Михаш Тошкент молия институтига ташриф буюрди.
Ташриф давомида профессор мехмон кафедра аъзолари ҳамда Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факултетининг талабалари учун "Ноевклик (Лобачевский) геометрияси ва унинг амалий аҳамияти" мавзусида семинар-тренинг дарсларини ўтказди.
Эслатиб ўтамиз профессор Жозеф Михаш Карлов университетининг профессори бўлиб, у математиканинг “Геометрия ва Топология” йўналишида йирик мутахасислардан бири ҳисобланади.