21-октабр — Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун
Жорий йилнинг 21-октябр куни “Адиблар хиёбони”да Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирни Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор К.Каримова очиб берди. Шунингдек, тадбирда институтнинг адабиётга қизиқиши баланд бўлган талабалари томонидан Навоий ғазалларидан намуналар ўқиб берилди. Талабалар театр студияси томонидан А.Қаҳҳорнинг “Нутқ” фельетони асосида саҳналаштирилган саҳна кўриниши тақдим этилди.
Маданият ва санъат бўлими бошлиғи, шоир Б.Бобомурод сўзга чиқиб ўзбек тили ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларини билдирди, ижод намуналаридан тақдим этди.
Ушбу тадбир давомида тадбир иштирокчилари ўртасида “Тил билимдонлари” викторинаси ўтқазилиб, ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. “Молиячи гулшани” ашула ва рақс ансамбли иштирокчиси Қ.Қиличов томонидан ижро этилган қўшиқлар тадбирга янада кўтаринки кайфият бағишлади.