“Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини дисконтлаш усуллари ёрдамида баҳолаш” мавзусида очиқ дарс
“Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедраси доценти, и.ф.н. Раимжанова Мадина Асраровна томонидан 21 ноябрь куни, “Магистратура” бўлимининг ИБ–5 гуруҳида “Инвестицияларни иқтисодий баҳолаш” фанидан “Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини дисконтлаш усуллари ёрдамида баҳолаш” мавзусида очиқ маъруза дарси ташкил этилди. Дарс 4-жуфтлик, соат 13-50 да 107-аудиторияда бўлиб ўтди.
Очиқ дарсда кафедра педагог-ходимларидан и.ф.д., проф. К.Хомитов, и.ф.н., доц. Л.Сабирова, и.ф.н., доц. Л.Зойиров, к.ўқ. Н.Шаисламова, к.ўқ. Ш.Шаякубов, ўқ. Н.Шавкатов, ўқ. Б.Актамовлар шунингдек, Магистратура бўлими декан муовини PhD А.Шомиров қатнашдилар. Очиқ дарсга ташқи эксперт сифатида эса, Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Жаҳон иқтисодиёти” кафедраси мудири, и.ф.н. доцент Исмаилова Нилуфар Сабитджанова таклиф этилди.