“ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИКДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТАРАФДОРИМИЗ” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

“ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИКДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТАРАФДОРИМИЗ” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган “25 ноябрь – Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни” муносабати билан мамлакатимизда “Биз зўравонликка қаршимиз” акциялари ўтказилмоқда. Ушбу акциялар доирасида Тошкент молия институтида 2019 йил 21 ноябрь куни институт Хотин-қизлар Кенгаши томонидан “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тарафдоримиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

 

 Давра суҳбатини институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор К.Д.Каримова олиб борди. Тадбирда Тошкент шаҳар Юнусобод туман хокими ўринбосари, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ишходжаева Гулнора Мухитдиновна “Биз хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тарафдоримиз” мавзусидаги, Ўзбекистон халқаро ислом академияси катта ўқитувчиси Саидафзал Саиджалолов “Хотин-қизлар ва эркакларнинг оила ва жамиятдаги ижтимоий ўрни” мавзусидаги, Тошкент давлат юридик университети доценти, ю.ф.н. Мохигул Қодирова “Хотин-қизларга кўрсатиладиган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари ва улардан ҳимояланиш: юридик жиҳатлар” мавзусидаги маърузалари билан иштирок этдилар.

 

 Ушбу тадбир иштирокчиларнинг хотин-қизларга нисбатан кўрсатиладиган тазйиқ ва зўравонликнинг ҳар қандай шакл ва турларидан ҳимояланиш бўйича ҳуқуқий саводхонликларини оширишга, ёшларни оилада ва жамиятда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш учун тайёрлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

 

 

12:00 / 2019-11-23
Success helper
Success warning