“Гиёҳвандлик аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик” мавзусида кафедра ҳафталиги тадбири

“Гиёҳвандлик аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик” мавзусида кафедра ҳафталиги тадбири

 2019 йил 22 ноябрь куни “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси педогог-ходимлари томонидан “Гиёҳвандлик аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

 Тадбирда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси “Жиноят қидирув бўлими“ бошлиғи Ш.Отамуродов, “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети декани Р.Саидов, “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини Б.Избосаров, “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси мудири У.Якубов, мазкур кафедра педогог-ходимлари ва “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети талаба-ёшлари иштирок этдилар.

 

 Тадбир меҳмони Ш.Отамуродов ўз сўзида гиёҳвандликнинг келиб чиқиши, соғлиқни сақлаш тизимида гиёхвандлик иллатига қарши қилинаётган ишлар юзасидан талабаларга маълумот бериб ўтди. Сўнг гиёҳвандлик, тамаки ва алкоголь моддаларининг гирдобига тушган ёшларнинг организмидаги салбий ўзгаришлар, наслга, соғлиққа, онг ва тафаккурига таъсирини аниқ мисоллар асосида гапириб берди.

 

 

18:50 / 2019-11-24
Success helper
Success warning