БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА МУВОФИҚЛАШТИРИШ
Тошкент молия институтида 2020 йил 24 октябрь куни “Рақамли иқтисодиёт шароитида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш масалалари” мавзусида халқаро миқёсида илмий-амалий конференсия ўтказилди.
Конференсия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрда “Ўзбекистон республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3946-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4611-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.
Халқаро илмий-амалий конференция айнан бухгалтерия ҳисоби ва аудитни рақамли иқтисодиётга ўтиш даврида халқаро стандартларга мувофиқлаштириш масаласига қаратилган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги мутахассислари, Ўзбекистон Республикаси бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Аудиторлар палатаси ҳамкор бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этдилар.
Бундан ташқари хорижий давлатлардан, жумладан, Малайзия, Белорус республикаси, Жанубий Корея республикасидан таклиф этилган маърузачилар ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Тадбирда бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудитни рақамли трансформацияси, бухгалтерия ҳисоби ва аудитни ҳалқаро стандартларга мувофиқлаштиришнинг устувор масалалари, тадбиркорлик фаолиятида солиқлар ҳисоби ва ҳисоботини такомиллаштириш, давлат секторида бюджет ҳисобини юритишда халқаро стандартларни жорий этиш масалалари, рақамли иқтисодиётда ахборот тизимлари ва унинг ҳуқуқий ҳамда иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш каби масалалар муҳокамаси ўрин олди.
Конференсияда кўрилган масалалар, муаммолар ва уларнинг ечимига қаратилган хулоса ва таклифлар берилди.