Хорижий ОТМ ларда ўқитиш методлари
Менежмент кафедраси ўқитувчиси, “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендияси соҳиби, Буюк Британиянинг “Ньюкасл” университетида магистратура босқичини тамомлаган Расулов Ш.Ҳ. кафедра ҳодимлари учун Буюк Британия ОТМда ўқитиш методлари ҳақида тақдимот қилди.
Тақдимот давомида хорижий ОТМ ларда амалиётда қўлланилаётган ўқитиш методлари, баҳолаш меъзонлари ва тажрибалар тўғрисида фикр алмашилди. Келтирилган маълумотларга кўра, Англиянинг Ньюкасл университетида ўқиш жараёнида назариядан сўнг албатта “Case study” тайёрланади. Фанлардан баҳо олиш учун еса ҳаётий, ўтилган барча мавзуларни қамраб оладиган лойиҳа берилади.
Масалан, “MSc International business management” дастурида талабаларнинг ҳаётий лойиҳалари: Бунда ҳар бир гуруҳ Университет томонидан ажратилган пул маблағларини турли товар ва хизматларни Лондондаги машҳур “Spitalfield” бозорида реализация қилиш орқали 2 кун давомида кўпайтиришлари керак. Бу фаолият талабаларнинг бир фан бўйича эгаллаган бир қанча назарий билимларни амалиётда қўллашга имкон беради. Тўпланган маблағ еса хайрияга йўналтирилади.
Талабалар шу каби лойиҳаларни қандай бажарганликлари, қилган таҳлиллари ва ёзган ҳисоботлари асосида баҳоланадилар. Бу метод талабанинг амалий ва назарий кўникмаларини ошириш билан бирга уларни маъсулиятни ҳис қилишга ўргатади ва ҳақиқий мижозлар билан алоқа қилиш этикасини шакллантиради.