“Давлат молиявий ресусрсларини бошқаришни такомиллаштириш”
“Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши” кафедраси томонидан 2020 йил 27-октябрь соат 11:00 да “Давлат молиявий ресусрсларини бошқаришни такомиллаштириш” мавзусидаги халқаро онлайн илмий семинар ўтказилди.
Семинарда институт ўқув ишлари бўйича проректор проф. А.Тўйчиев, илмий ва инновацион ишлар бўйича проректор проф. С.Меҳмонов, “Аудит” кафедраси мудири проф. И.Қўзиев, “Аудит” кафедраси профессори Б.Ҳамдамов, институт мураббийлар кенгаши раиси У.Раджабов, Россия Федэрацияси Ҳукумати қошидаги Молия университети ижтимоий молия департаменти профессори О.Макашина, институт профессор-ўқитувчилари, “Давлат бюджети ғазна ижроси” бакалавриат таълим йўналиши талабалари иштирок этдилар.
Уч соат давом этган “Таклиф қилинган профессор” программаси форматидаги тадбирда О.Макашина “Давлат сектори молиявий ҳисоботларининг ишончлилиги” мавзусида маъруза қилди. Бу маъруза тадбир қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотиб, савол-жавоб ва бахс-мунозаралар билан якунланди.