Тижорат банклари иш фаолияти, назария ва амалиётдаги тафовутлар

Тижорат банклари иш фаолияти, назария ва амалиётдаги тафовутлар

 2019 йилнинг 28 октябрь куни ТМИнинг Магистратура бўлими 122-ўқув аудиториясида "Баҳолаш ва инвеститсиялар" кафедраси педагоглари ташаббуси билан “Тижорат банклари иш фаолияти, назария ва амалиётдаги тафовутлар” мавзусида амалиётчи мутахассис иштирокида семинар ташкил этилди. Мазкур семинарга «Ҳамкорбанк» АТБ “Мурожаатлар билан ишлаш” департаменти етакчи мутахассиси Абдуваҳобов Восилхон Баҳодир ўғли таклиф қилинди. Семинарда кафедра профессор-ўқитувчилари билан бир қаторда биринчи босқич ИБ-5 ва БИР-5 гуруҳ магистрантлари иштирок этдилар.

 

 Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25 октябрь куни банк тизимини ислоҳ қилиш ва банкларнинг инвеститциявий фаоллигини ошириш борасидаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш натижаларига ҳамда «Ҳамкорбанк» АТБнинг бугунги кундаги фаолияти, фаолиятни рақамли иқтисодиёт асосида юритиш ҳамда банкнинг инвеститция сиёсатини ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз борди.

 

 

23:20 / 2019-10-28
Success helper
Success warning