ҲАМКОРЛИКДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ: ТАЪЛИМ ҲАЛҚЛАР МАНФААТИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ.
ҲАМКОРЛИКДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ:
ТАЪЛИМ ҲАЛҚЛАР МАНФААТИГА
ХИЗМАТ ҚИЛАДИ.
2020 йил 29 июль куни Тошкент молия институти ҳамда Тожикистон давлат ҳуқуқ бизнес ва сиёсат университет раҳбарияти ўртасида ҳамкорликда кадрлар тайёрлашга мақсадли йўналтирилган онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур онлайн учрашувда Тожикистон давлат ҳуқуқ бизнес ва сиёсат университет қошида ТМИ-ТДҲБСУ қўшма факультетини ташкил этиш юзасидан ўзаро келишиб олинди. Хусусан, ҳамкор олий таълим муассасалари ўртасида бакалавриат таълим йўналишлари учун 3+1 дастури, магистратура мутахассисликлари учун 1+1 дастурларини амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилди.
Онлайн учрашувда Тошкент молия институти ҳамда Тожикистон давлат ҳуқуқ бизнес ва сиёсат университети ўртасидаги академик мобиллик бўйича ўзаро келишув доирасида 2018 - 2020 йиллар давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби тингланди.
Онлайн тарзида ўтказилган учрашувда ҳамкор ОТМлар ректорлари академик мобиллик самарасини янада оширишга йўналтирилган қуйидаги ҳужжатлар лойиҳалари, яъни:
Тошкент молия институти ҳамда Тожикистон давлат ҳуқуқ бизнес ва сиёсат университет ўртасида ҳамкорлик меморандуми;
Тошкент молия институти ҳамда Тожикистон давлат ҳуқуқ бизнес ва сиёсат университет ўртасида кадрлар тайёрлаш бўйича келишув шартномаси;
Тошкент молия институти ҳамда Тожикистон давлат ҳуқуқ бизнес ва сиёсат университетининг қўшма факультети тўғрисида Низом;
Тошкент молия институти ҳамда Тожикистон давлат ҳуқуқ бизнес ва сиёсат университети ҳамкорлигини 2020/2021 йилларда янада ривожлантириш юзасидан “Йўл харитаси” каби таълимнинг кенг қамровли ташкилий-норматив ҳужжатлар атрофлича бандма-банд муҳокама этилди.
Тошкент молия институти ҳамда Тожикистон давлат ҳуқуқ бизнес ва сиёсат университети раҳбариати Ўзбекистон ва Тожикистон халқларини кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик, ягона дин, ўхшаш маданият, урф-одат ва анъаналарига, таълим-тарбия жабҳасидаги ҳамкорлик истиқболига конструктив тарзда тўхталишди.Ҳамкор томонлар ХХI асрнинг ўтган ўн йилликлари даврида олий таълим тизимида туб ўзгаришлар жадал кечаётган жараёнда, хусусан:
айнан ҳамкорлик прировардида Тошкент молия институти ҳамда Тожикистон давлат ҳуқуқ бизнес ва сиёсат университетининг истиқболини белгилаб бериши, ўз навбатида, ҳамкор олий таълим муассасалари билим ва илмий-тадқиқот марказлари манбалари бўлган инновация ва технологик тараққиёт марказларига жадал айлантирилишининг омили бўлишига ишонч билдиришди.