“Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Хавфсизлик кенгашининг 2021 йил 12 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 30 март куни Тошкент молия институтида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамкорлигида “ Жаҳолатга қарши маърифат ” мавзусидаги семинар (зоом-дастурий иловаси орқали) ташкил қилинди.
Тадбирда Тошкент молия институти ёшлар билан ишлаш бўйича проректор в.в.б. Нaрбaев Ўктам Тиловқобилович, институт Мураббийлар Кенгаши раиси Раджабов Умурзак Аблакулович, Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессор-ўқитувчиси Эрназаров Одил Камилович ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳодими Исматов Бекмурод Абдусаломович иштирок этдилар.
Тадбирда давомида мутахассислар томонидан ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳолини ёт ғоялардан ҳимоя этиш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, ҳозирги кунда интернет тармоғи орқали диний экстремистик ғоялар, “оммавий маданият” ни тарғиб этиш орқали ёшларимиз онгига ўзларининг ғояларини сингдиришга бўлган урунишлар тўғрисида таъкидлаб ўтилди. Давра суҳбатида соҳа мутахассислари бу каби салбий таҳдидларнинг олдини олиш, уларга қарши маърифат билан курашиш тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Тадбирда маънавияти юксак, ўзининг мустаҳкам эътиқоди ва миллий қадриятларини маҳкам тутган халқни ҳеч бир куч енга олмаслиги, ёшлар кўп китоб мутолаа қилиши кераклиги таъкидланди.
Давра суҳбати қизиқарли тарзда давом этиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.