Интеллектуал салоҳиятини оширишда китобхонликнинг ўрни

Интеллектуал салоҳиятини оширишда китобхонликнинг ўрни

2021 йил 30 апрель куни Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Биринчи даражали меҳнат фахрийси" унвони соҳиби, филология фанлари номзоди, доцент Норқул Бекмирзаев томонидан “Талабаларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишда китобхонликнинг ўрни” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди.

 

Маърузачи Норқул Бекмирзаев маҳорат дарсида мутолаа маънавий эҳтиёж бўлиб, алоҳида масъулият, эътиқод ва шижоат, ирода ва сабр-чидам сўрашини, муҳими олам ва одам моҳиятига жиддий ёндошмоқ, сўз ва фикр мағзига кириш орқали ҳаёт манзараларини кенг тушуниш воситаси эканлиги ҳақида батафсил гапирди. Англаб ўқилган бадиий жиҳатдан етук асар сюжети ва услуби қалб, онг-шуур ва сезгиларга айрича таъсир кўрсатиб тафаккур захирасини самарали бойитишини жонли мисоллар ёрдамида таҳлил қилди.

 

Маҳорат дарсида Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультети декани Р.Саидов, “Ўзбек ва рус тиллари” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультетининг талабалари иштирок этдилар.

16:56 / 2021-05-04
Success helper
Success warning