Пандемия шароитида ёшларни иш билан бандлигини таъминлаш
30 октябрь куни Тошкент молия институти Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультетининг “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши” кафедраси томонидан режалаштирган кафедра хафталиги доирасида “Пандемия шароитида ёшларни иш билан бандлигини таъминлаш” мавзусидаги онлайн маъруза юқори савияда ўтказилди.
Тадбирда Юнусобод туман Халқ депутатлар Кенгаши депутати, Чуқурсой бизнес маркази директор ўринбосари А.А.Тўлаганов “Пандемия даврида аҳолини иш билан таъминлаш ва ишсизликни олдини олиш йўллари” мавзусида иштирок этди.