Тошкент молия институтида Олий ўқув юртлараро илмий-амалий конференсия

Тошкент молия институтида Олий ўқув юртлараро илмий-амалий конференсия

29 март 2019 йил Тошкент молия институтида «Нофилологик олий ўқув юртларида тилларни ўқитишнинг долзарб муаммолари» мавзусида Олий ўқув юртлараро илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди. Конференсиянинг ялпи мажлисида Москва педагогика давлат университети “Рус тилини ўқитиш методикаси” кафедраси мудири, педагогика фанлари доктори Янченко Владислав Дмитриевич “Икки тилликда рус тилини ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари”, Тошкент молия институти “Ўзбек ва рус тиллари” кафедраси мудири, филология фанлари доктори Ҳусанов Нишонбой Абдусатторович “Мутахассислик тили ва матн яратиш”, Тошкент давлат юридик университети “Тил ўргатиш” кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори Хашимова Дилбархон Ўринбаевна “Рус тилини ўқитишда электрон мултимедия дарслигидан фойдаланиш”, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети Рус тилшунослиги кафедраси мудири, филология фанлари доктори Джуманова Дилбар Рахимовна “Тил мулоқотида жонли сўзлашувнинг аҳамияти”, ДБҚ Божхона институти “Ўзбек ва хорижий тиллар” кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори Асилова Гулшан Асадовна “Тил таълимида расмий электрон мулоқот кўникмаларини шакллантириш” мавзуларида маъруза қилдилар. Анжуманда республикамизнинг 16та олий ўқув юртларидан келган педагог – ҳодимлари иштирок этдилар. Тушликдан сўнг анжуман ўз ишини 4та шўбада давом эттирди.

 

20:24 / 2019-04-04
Success helper
Success warning