Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам

Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5282 ва ПҚ-92 сонли  Қарорлари  ҳамда Тошкент молия институти ректорининг 48-сонли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 26 февраль куни институт профессор-ўқитувчилари, ходимлар, талаба-ёшлари ҳамда институти ҳудудида жойлашган “Буюк турон” маҳалласи ёшлари билан “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида соғломлаштириш тадбири бўлиб ўтди.

 

 

 

 

Мазкур тадбирда институт профессор-ўқитувчилари, ходимлари, талаба-ёшлар “Жисмоний маданият ва спорт фаолияти” кафедраси ўқитувчилари, “Буюк турон” маҳалласи фуқаролари иштирок этишди.

 

 

Спорт тадбирдаги иштирокчилар институтимиз спорт мажмуасида 5000 қадам масофани босиб ўтиб, бадантарбия машқларини зўр иштиёқ билан бажаришди.

 

 

 

 

Таъкидлаш жоизки, бу каби оммавий соғломлаштириш тадбирлари институтимиз профессор-ўқитувчилари, ходимлар ҳамда талаба-ёшларни саломатлигини янада мустаҳкамлашда муҳимдир.
16:28 / 2022-02-26
Success helper
Success warning