5 ТА МУҲИМ ТАШАББУС ДОИРАСИДА КЎРГАЗМА

5 ТА МУҲИМ ТАШАББУС ДОИРАСИДА КЎРГАЗМА

   Жорий йилнинг 15 декабрь санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида "Ёшлар маьнавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус" доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан кўргазмалар намойиши бўлиб ўтди.

   Тадбирда Сенаторлар, Маданият, Жисмоний тарбия ва спорт, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Халқ таьлими, Олий таьлим вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникатциялар агентлиги, Республика Маьнавият ва маьрифат маркази, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва бошқа қатор ташкилотлар раҳбар-ҳодимлари ва талаба-ёшлар иштирок этдилар.

   Кўргазмада Тошкент молия институти номидан иштирок этган Ниёзали Ортиқматов раҳбарлигидаги “Молиячи гулшани” ашула ва рақс ансамбли вакиллари томонидан янграган куйлар ва “Ўзбек ва хорижий тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Муборак Бозорова бошчилигидаги "Қизларжон" клуби аьзоларининг қўл меҳнати билан тайёрланган каштачилик ишлари Сенат раиси ва ташкилот раҳбарлари эьтирофига сазовор бўлди.

 

16:08 / 2020-12-16
Success helper
Success warning