«Ўзбекистонда АCCА ва DipIFR курсларида ўқиш имкониятлари» мавзусида учрашув ташкил этилди

«Ўзбекистонда АCCА ва DipIFR курсларида ўқиш имкониятлари» мавзусида учрашув ташкил этилди

 

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни “International institute of finance and accounting” сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассотсацияси (АCCА) “Gold” аккредитация асосида фаолият кўрсатаётган халқаро ўқув маркази томонидан Тошкент молия  институтида «Ўзбекистонда АCCА ва DipIFR курсларида ўқиш имкониятлари» мавзусида учрашув ташкил этилди. 
 

Унда институт Ўқув ишлари бўйича проректори С.У.Меҳмонов, АCCАънинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси вакили Жанна Исембаева, россиялик мутахассис Лена Науменко, «Грант Тҳорнтон» халқаро аудиторлик ташкилотининг раиси Н.Каримов, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди. 

 

 

Учрашувда АCCА халқаро профессионал дастури бўйича талабаларга тушунчалар берилди. Шунингдек, тадбирда талабалар билан АCCАни билиш даражалари бўйича онлайн блитс савол-жавоб ўтказилиб, ғолиб бўлган талабаларга ИИФА  халқаро ўқув маркази томонидан эсдалик совғалари топширилди. 

 

 

Мазкур амалий тадбир қизиқарли савол-жавобларга бой, кўтаринки руҳда ўтказилди.

19:45 / 2022-11-29
Success helper
Success warning